Самарқандда 5 майда Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари саммити бўлиб ўтади

Самарқандда 5 майда Марказий Осиё ва Кўрфаз давлатлари саммити бўлиб ўтади

5 май куни Самарқандда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши (КАДҲК) саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов маълум қилди.

Бу ҳақда у «Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учинчи йиғилиши якунлари бўйича баёнот берди.

Бахтиёр Саидов саммитни «минтақаларимиз ўртасидаги алоқаларни чуқурлаштиришда муҳим босқич» деб таърифлади.

«Марказий Осиё — Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши»нинг биринчи саммити 2023 йил июль ойида Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтган эди.

КАДҲК таркибига Форс кўрфазида жойлашган олтита араб давлати киради: Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Кувайт, Баҳрайн, Уммон ва Қатар.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.