Қорақалпоғистонда сохта пул ясаб, сотаётганлар қўлга олинди

Қорақалпоғистонда сохта пул ясаб, сотаётганлар қўлга олинди

Улар 200, 100, ва 20 минг сўмлик купюраларни сотаётган вақтда қўлга олинган.

Қорақалпоғистон божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ДХХ, ИИВ ва МГ ходимлари билан ҳамкорликда Тахиатош туманида қўлбола усулда ишлаб чиқарилган қалбаки пул бирликларини айланмага киритмоқчи бўлган жиноий гуруҳ қилмишлари фош этилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро 200, 100, 50 ва 20 минглик купюрадаги жами 7 500 000 қалбаки ўзбек сўмини 2,5 млн ҳақиқий ўзбек сўми купюрасига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Тадбир давом эттирилиб, мазкур фуқаро кўрсатмасига асосан, ушбу жиноятга алоқадорликда гумон қилинган шахслар хонадонлари кўздан кечирилганида, қалбаки пул бирликларини ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноутбук, рангли принтер, турли хил ўлчамдаги қайчи ва чизғич буюмлари ашёвий далил тариқасида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан қилмишга алоқадор 8 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.