Россия ташқи ишлар вазири 22 апрелда Ўзбекистонга келади

Россия ташқи ишлар вазири 22 апрелда Ўзбекистонга келади

22−23 апрель кунлари Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби Мария Захарова маълум қилди.

Ташриф давомида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон президенти билан мулоқот, шунингдек, ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири билан батафсил музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.

Асосий эътибор Россия президенти Владимир Путиннинг 2024 йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларга қаратилади. Жумладан, Россия-Ўзбекистон кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларига қаратилади, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Сергей Лавров 2024 йилнинг 28−29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши режа қилинганди. Бироқ ўшанда унинг ташрифи кейинга қолдирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.