Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси этиб тайинланди

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Эстониядаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Эстонияга янги тайинланган элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида жойлашган) Тимур Раҳмонов 16 апрель куни ушбу давлат президенти Алар Карисга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар қилди «Дунё» АА.

«Расмий тадбирдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Эстония президенти Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқалар ривожланиб бораётганини юксак баҳолади ва ушбу йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди», — дейилади агентли хабарида.

Шунингдек, Эстония етакчиси Ўзбекистоннинг минтақадаги етакчи давлатга айланганини алоҳида таъкидлади. Хусусан, у Ўзбекистон етакчисининг минтақа мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, жумладан, кўп йиллар давомида можароларга сабаб бўлиб келган чегара масалаларини ижобий ҳал этишдаги катта ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов 2024 йил 13 март куни Ўзбекистон элчиси сифатида Рига шаҳрига борган эди. Ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021−2024 йилларда мамлакатимизнинг Новосибирск шаҳридаги бош консули бўлиб ишлаган.

Тимур Раҳмонов 11 февраль куни Литвадаги элчи сифатида ушбу давлат президенти Гитанас Науседага, 1 апрель куни эса Финляндиядаги элчи сифатида мазкур мамлакат президенти Александр Стуббга ишонч ёрлиқларини топширган эди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.