Италия бош вазири Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди

Италия бош вазири Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди

Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги Кижи ҳукумат саройидаги манбасига таяниб.

Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилди, дейилади хабарда.

Мелони дастлаб Самарқандга ташриф буюриши, сўнгра Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон иштирокида «Марказий Осиё — Италия» саммити бўлиб ўтадиган Остонага бориши кутилганди.

Мелонининг ташрифи қолдирилгани Қозоғистонда ҳам тасдиқланди. «Италия томонининг илтимосига кўра, Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Қозоғистонга режалаштирилган ташрифи ва „Марказий Осиё — Италия“ биринчи саммити қолдирилмоқда», — деди Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибай Казинформ агентлигига.

Рим папаси Франциск 21 апрель куни Ватикандаги қароргоҳида 88 ёшида инсультдан вафот этди. Понтификнинг дафн маросими 26 апрель куни бўлиб ўтади, видолашув маросимида 250 минггача одам, жумладан, дунё етакчилари ва Европа қироллик оилалари аъзолари иштирок этади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.