Ўзбекистондаги барча “метан заправкалар

Ўзбекистондаги барча “метан заправкалар" ишлаш вақтига яна чеклов қўйилди

Ҳаво ҳарорати кескин пасайиши сабаб истеъмолчиларга кўпроқ газ етказиб бериш учун АГТКШларга чекловлар қўйилди.

Бугун, 12 декабрдан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан заправкалар фаолияти соат 6:00 дан соат 12:00 гача этиб белгиланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кескин пасайиши муносабати билан бутун мамлакат бўйича табиий ва суюлтирилган газ истеъмолининг ортиши кузатилмоқда.

«Ноқулай об-ҳаво шароитларига қарамай истеъмолчиларнинг газ таъминотини яхшилаш ишлари давом эттирилмоқда. Мазкур даврда алоҳида маҳалла ва хонадонларда газ етишмовчилигининг олдини олиш мақсадида, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ фуқаролардан газ жиҳозларидан фақат бирламчи заруриятлар учун фойдаланишни, уйдан чиқиб кетаётганда имкон қадар иситиш жиҳозларини ўчиришни сўрайди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистондаги барча метан заправкаларга соат 6:00 дан 15:00 га қадар чеклов киритилгани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.