Ҳукумат қарори билан «Қизил китоб»га киритилган ўсимликлар ва ёввойи ҳайвонларга етказилган зарар учун чоралар кучайтирилди.
Шундай қилиб, тоифага қараб ҳар бир ўсимлик учун қуйидаги миқдорлар олинади:
• йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар – БҲМнинг 10 баравари;
• ноёб турлар – БҲМнинг 4 баравари;
• камайиб бораётган турлар – БҲМнинг 2,5 баравари.
Шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарар учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди.
Масалан, қуйидаги жарималар миқдори белгиланади:
• битта қор қоплонини йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 3 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 400 000 АҚШ доллари ундирилади;
• битта эчкини йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 2 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 300 000 АҚШ доллари ундирилади;
• битта сайғоқ ёки жайронни йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 500 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 50 000 АҚШ доллари ундирилади;
• битта тувалоқ йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 1 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 100 000 АҚШ доллари ундирилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.