Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди

Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироат Мирзиёева билан 20 сентябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг 80-юбилей сессияси тадбирларида иштирок этиш учун Нью Йорк шаҳрига келди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропортда давлат раҳбарини АҚШ президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполли, Америка — Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото

Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди


Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди
Ўзбекистон президенти рафиқаси билан АҚШга етиб борди

Видео


Аввал хабар қилинганидек, президент БМТ Бош ассамблеяси 80-сессиясининг умумий мунозараларида нутқ сўзлайди, шунингдек, қатор хорижий мамлакатлар етакчилари, халқаро ташкилотлар ва молиявий тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар ўтказади.

АҚШнинг йирик корпорациялари раҳбарлари билан алоҳида учрашувлар ва етакчи компаниялари вакиллари билан давра суҳбатида иштирок этиш ҳам режалаштирилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.