Шунингдек, у айрим мамлакатларда сафарбарлик жорий қилинганда минглаб ёшлар ўз мамлакатини тарк этиб кетишлари ушбу масаланинг долзарб эканини айтди.
Депутатнинг айтишича, ҳозирги кунда республикадаги мактабларнинг бор-йўғи 3 фоизида ҳарбий-ўқув қуроллари бор.
«Ўқотар қуролни қўлида ушлаб кўрмаган болада ҳарбий ватанпарварлик туйғуси қандай пайдо бўлади? Бир пайтлари ҳар бир мактабда камида 10 тадан ‘Калашников’ автоматлари бўлар эди. Ҳозир эса айрим мактабларда саф майдонлари ҳам йўқ», деди депутат.
Шунингдек, у бугунги кундаги собиқ шўро давлатлари ҳудудидаги воқеалар, қисман сафарбарлик жорий қилинганда минглаб ёшлар ўз мамлакатини тарк этиб кетишлари ушбу масаланинг долзарб эканини алоҳида таъкидлаб ўтди.
“Агар тинчликни истасанг, урушга тайёр тур" деган Амир Темурнинг гаплари бор. Бу долзарб масала эканлигини яна бир бор исботлади", - дея қўшимча қилди у.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.