Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда

Aр-Риёд, Саудия Aрабистони — 2–11-октябр, 2025-йил

Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Aрабистони Подшоҳлиги ўртасидаги ҳамкорлик сўнгги йилларда изчил ривожланиб, айниқса маданий-гуманитар соҳада янги босқичга кўтарилмоқда. Икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг ҳуқуқий асоси 1995-йил 18-ноябрда имзоланган “Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар ишлари соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим”га бориб тақалади.

Шу асосда, 2025-йил 2–11-октябр кунлари Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбир Ўзбекистон маданий мероси, санъати ва миллий қадриятларини халқаро миқёсда тарғиб етишга қаратилган.

Тадбир дастуридан ўрин олган асосий йўналишлар:

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда
-Ўзбекистон санъат усталари иштирокида консерт дастурлари;
— Миллий таомлар, ҳунармандчилик буюмлари ва маданий павилон кўргазмалари;
-Ноёб қўлёзмаларнинг нусхалари, китоб ва миллий адабиёт намуналари кўргазмаси.

Тадбир Саудия Aрабистонининг Aр-Риёд шаҳридаги Риядҳ Интернатионал Боок Фаир мажмуаси ва Малика Нураҳ Бинт Aбдулраҳмон университети майдонида ташкил етилмоқда. Бу каби тадбирлар маданиятлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, икки халқ ўртасидаги ўзаро тушуниш ва дўстлик ришталарини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда
Тарихий изоҳ:
“Ўзбекистон маданияти кунлари” дастлаб 2011-йил 25–31-март кунлари Саудия Aрабистони Подшоҳлигида ташкил етилган еди. Ўшанда “Ўзбекистон – Ватаним маним” номли амалий санъат ва фото кўргазмаси, шунингдек, миллий куй-қўшиқларимизнинг сара намуналарини ўз ичига олган консерт дастурлари Aр-Риёд ва Жидда шаҳарларида бўлиб ўтган еди.

Шунингдек, саудиялик маданият вакиллари Ўзбекистонда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали, “Мақом” анжумани, “Лазги” халқаро рақс фестивали каби нуфузли тадбирларда мунтазам иштирок етиб келмоқда.

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида бугунги кунга қадар қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди:

3-октябр куни Ўзбекистон илк маротаба «Риядҳ Интернатионал Боок Фаир» фестивалида “Фахрий меҳмон мамлакат” сифатида иштирок етди.

Aйни кунларда Саудия Aрабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида Ўзбекистон илк маротаба «Риядҳ Интернатионал Боок Фаир» фестивалида “Фахрий меҳмон мамлакат” сифатида иштирок етмоқда.

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда
Вазир Озодбек Назарбеков Aр-Риёд шаҳридаги «Риядҳ Интернатионал Боок Фаир» фестивалида бўлди.

Маълумот ўрнида, “Риядҳ Интернатионал Боок Фаир” — бу Саудия Aрабистони пойтахти Aр-Риёд шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган халқаро китоб фестивали ҳисобланиб, ушбу фестивал 10 кун давом етади.

Унда, 2 000 дан зиёд нашриётлар ўз маҳсулотлари билан қатнашишади.
2025-йилда Ўзбекистон ушбу ярмарканинг “Фахрий меҳмон мамлакат” сифатида иштирок етмоқда.

Одатда ушбу фестивалнинг фахрий меҳмонлари араб давлатларидан таклиф етилади, сўнгги 10 йил давомида илк маротаба Ўзбекистон ушбу фестивалга фахрий меҳмон сифатида иштирок етмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Риядҳ Интернатионал Боок Фаир — бу нафақат китоблар кўргазмаси, балки маданиятлар учрашуви, билим ва илҳом манбаи ҳисобланади.

4-октябр куни: Aр-Риёд шаҳрида маданият вазирлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Aйни кунларда Саудия Aрабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти кунлари” доирасида Aр-Риёд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Саудия Aрабистони Подшоҳлиги маданият вазири Бадир бин Aбдулла бин Муҳаммад бин Фарҳан Aл Сауд ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
«Мана, иккинчи мартадирки, биз маданият соҳасидаги ҳамкорлигимиз ва муносабатларимиз ҳақида суҳбатлашиб турибмиз. Ҳар бир учрашувимиздан сўнг мамлакатларимиз ва вазирликларимиз ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкам ва самарали бўлиб бораётганини мамнуният билан таъкидламоқчиман.

Сизнинг раҳбарлигингиз ва жамоангизнинг кўмаги билан бугун Риёдда дунё илм-маърифати бир майдонга тўпланадиган катта тадбир – Халқаро китоб ярмаркаси ўтмоқда. Ўзбекистон учун бу йил «Фахрий меҳмон» сифатида иштирок етиш катта шарафдир. Яна бир муҳим лаҳза олдимизда турибди: бугун маданият ва санъат соҳасидаги ҳамкорлигимизга ҳуқуқий замин яратиб берадиган муҳим ҳужжатни имзолаймиз. Ушбу келишув маданиятнинг барча асосий йўналишларини қамраб олиб, келгусидаги алоқаларимиз учун янги йўл очади» — деди вазир Озодбек Назарбеков.

Учрашув давомида, икки мамлакат ўртасида маданият ва санъат соҳасида ҳамкорлик юзасидан ҳужжат имзоланди.

Шунингдек, таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда Саудия Aрабистонида сақланаётган Марказий Осиё тарихига оид бетакрор ва нодир қўлёзмаларни ўзбек тилига таржима қилиш ишларида ҳамкорлик масалалари муҳокама етилди.

Саудия Aрабистони Подшоҳлигида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистон маданияти кунлари” давом етмоқда.

Axborot uchun mas’ul: O‘zbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi

+998 91 588 90 85 (shaxnoza170885@gmail.com) https://t.me/madaniyatvazirligi

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.