Мулоқотда Ўзбекистон — Япония «стратегик шериклик алоқалари мустаҳкамланиб, савдо, инвестиция, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани» қайд этилди.
Вазир элчининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Такаши Хатори ушбу лавозимга 2022 йилнинг декабрида тайинланган, 5 декабрь куни собиқ ташқи ишлар вазири Владимир Норовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширган.
У 1961 йили Токио шаҳрида туғилган. 1986 йил март ойида Васэда университетининг юридик факультетини тамомлаб, шу йили апрелда Япония Ташқи ишлар вазирлигида иш фаолиятини бошлаган. 2018 йилдан Ўзбекистонга келгунига қадар Япониянинг Ванкувер шаҳридаги бош консулхонаси бош консули бўлган.
Хатори август ойида «Дунё» агентлигига берган интервьюсида Ўзбекистон япон сайёҳлари ва ишбилармонлари учун жозибадор бўлиб бораётганини айтганди. Унинг таъкидича, мамлакат Ипак йўли мероси ва меҳмондўстлик туфайли қадрланади, япон компаниялари эса хусусийлаштириш ва ЖСТга аъзо бўлиш режалари туфайли янги бозорга қизиқиш билдирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.