Ўзбекистон президенти 9−10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади

Ўзбекистон президенти 9−10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9−10 октябрь кунлари амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади, деб хабар қилди ҳукумат раҳбари матбуот хизмати.

У Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — Россия» иккинчи саммити ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғлишида иштирок этади.

Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика, инфратузилма саноатларида ҳамкорлик қилиш, маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ўрин олган.

Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қилади.

Саммитлар якунида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.