Фаластин элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

Фаластин элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини якунлади

Фаластиннинг Ўзбекистондаги элчиси Жавад Муҳаммад Авад мамлакатдаги фаолиятини якунламоқда. Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов у билан учрашди.

ТИВ раҳбари элчинининг Ўзбекистон ва Фаластин муносабатларини мустаҳкамлаш ва халқлар ўртасидаги дўстликни чуқурлаштириш йўлидаги саъй-ҳаракатларига миннатдорлик билдирди.

«Ўзбекистон БМТ резолюцияларига мувофиқ, „икки халқ учун — икки давлат“ тамойилини амалга оширишнинг қатъий тарафдори», — эслатди у ва элчининг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда Фаластиннинг қайта тайинланган элчиси Жавад Муҳаммад Авад 2022 йил апрель ойида ўз фаолиятини бошлаганди.

Шу куни Бахтиёр Саидов Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаётган Такаши Хатори билан ҳам учрашди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.