Саида Мирзиёева: «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, балки амалда бўлиши керак»

Саида Мирзиёева: «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, балки амалда бўлиши керак»

Душанба куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қатор идоралар раҳбарлари билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш, эрта ҳомиладорликнинг олдини олиш сабаблари ва чораларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда унинг Telegram каналида хабар берилди.

Ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, олий, мактабгача ва мактаб таълими вазирлари, болалар омбудсмани, Бош прокуратура, Олий суд, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Маҳалла уюшмаси раҳбарлари ва бошқалар иштирок этди. Зўравонликка қарши Nemolchi.Uz лойиҳасининг асосчиси ва директори Ирина Матвиенко ҳам иштирокчилар қаторида эди.

«Биз оилавий зўравонликка қарши қонун қабул қилган Марказий Осиёдаги биринчи давлатмиз. Болаларга нисбатан содир этилган жинсий жиноятлар учун жавобгарликни ҳам кучайтирдик. Аммо бу билан чекланиб қолмаслик керак», — деди Саида Мирзиёева.

«Зўравонлик ҳолатларига қарши тезкор чора кўришнинг самарали тизимини ишлаб чиқиш зарур», — деб таъкидлади у.

Саида Мирзиёева: «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, балки амалда бўлиши керак»
Президент администрацияси раҳбари шундай деди: «Кўпинча ҳақиқий аҳвол кўзга кўринмайди, кўп нарса яширилади. Биз ҳали ҳам статистикани ошкор қилишдан, таъна-маломатга қолишдан, обрўйимиз тўкилишидан қўрқамиз, танқидни қабул қилолмаймиз».

У барча масъул раҳбарларни «бугунги суҳбатдан тегишли хулоса чиқаришга» чақирди — зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига қарши муросасиз кураш, аёллар ва болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, амалда намоён бўлиши керак.

«Инсон тақдири статистикадан минг карра муҳимроқ», — дея хулоса қилди Саида Мирзиёева.

Саида Мирзиёева: «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, балки амалда бўлиши керак»
Ирина Матвиенко Gazeta’га берган изоҳида шундай деди: «Бугун мен хотин-қизларни зўравонликдан ҳимоя қилиш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама қилинган учрашувда иштирок этиш шарафига муяссар бўлдим, шунингдек, эрта никоҳлар ва ўсмирлар ҳомиладорлиги бўйича кузатувларим билан ўртоқлашиш имкониятига эга бўлдим».

«Ташкилотлар бошлиқларининг диққат билан тинглагани ва, энг муҳими, ҳамкорликка, вазиятни ўзгартириш ва яхшилашга тайёр экани менга катта умид бағишлайди. Саида Шавкатовнага Ўзбекистонда аёллар муаммолари, қизлар таълими ва уларнинг келажагига доимо алоҳида эътибор қаратгани учун алоҳида миннатдорлик билдираман», — деди у.

Саида Мирзиёева: «Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қуруқ гапда эмас, балки амалда бўлиши керак»
Ирина Матвиенконинг умид билдиришича, «маълумотларни бошқариш ва идоралараро мувофиқлаштириш энди янги босқичга кўтарилади ва ушбу биргаликдаги иш натижалари ҳамма якдил ишлаганда ислоҳотлар қанчалик самарали бўлиши мумкинлигини кўрсатади».

«Саида Шавкатовна таъкидлаганидек, биз кўп нарсани яширамиз. Одамлар юқори статистикадан қўрқади, улар ёмон натижаларни акс эттиради деб ўйлашади. Баъзан бу тўғри, лекин баъзида — хато. Статистика камайтирилса, муаммо йўқолиб қолмайди. У гилам тагига „супуриб ташланади“ ва зарарли куртаклар униб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, вазият ёмонлашади. Менимча, юқори статистика самарали ишлардан ҳам гувоҳлик бериши мумкин — жиноятлар, салбий ҳодисалар ва турли муаммоларни аниқлашда. Улар ташкилотлар ишларни яширмаётганини, балки ҳар бир ҳолатни аниқлаш ва чоралар кўришга интилаётганини кўрсатади», — деб қўшимча қилди ҳуқуқ ҳимоячиси.

2023 йил апрель ойида президент Шавкат Мирзиёев аёллар ва болалар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилувчи қонунчиликка тузатишларни имзолаганди. Вазирликлар ва идоралар, нодавлат ва халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Nemolchi.Uz лойиҳаси вакилларидан иборат гуруҳ тузатишлар устида бир йил давомида ишлаган. Жараён мураккаб кечган — Gazeta бу ҳақда ёзганди. 2024 йил кузида давлат раҳбари «Болаларни барча турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунни ҳам имзолаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.