Аҳоли сонининг йиллик ўсиши туфайли шаҳар мактаблари ва болалар боғчаларида 100 мингдан ортиқ ўринга эҳтиёж мавжуд.
Давлат раҳбари туман ҳокимлари ўзлари маблағ жалб қилиб, ҳар йили битта мактаб, болалар боғчаси ва спорт иншооти қуришини белгилаб берди. Қолган 15 та мактаб ва болалар боғчаси, шунингдек, 11 та спорт иншоотини инвестиция дастури доирасида қуриш режалаштирилган.
Келгуси йилда инфратузилма лойиҳаларига четдан давлат кафолатисиз яна 300 млн доллар жалб қилиш муҳимлиги таъкидланди.
Бу йил Тошкентнинг ҳар бир туманидаги битта мактабда таълим сифатини оширишга қаратилган «Тошкент тажрибаси» лойиҳаси ишга туширилди. Лойиҳа учун 7−11-синфларда IT, тиббиёт, бизнес ва муҳандислик йўналишларида таҳсил олаётган 1500 ўқувчи танлаб олинди.
Хабарда айтилишича, ўқувчиларнинг ўқишдаги натижаларига қараб, уларнинг ўқитувчиларига ойига 20 млн сўмгача маош тўланади.
Шавкат Мирзиёев тажрибани кенгайтириш ва ушбу модель бўйича фаолият юритувчи мактаблар сонини келгуси йилда 24 тага, 2027 йилда эса 33 тага етказиш вазифасини қўйди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.