Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев йил охиригача Қозоғистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Қозоғистон давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда келишувга эришилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президети Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Акорда.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама кун тартибининг барча спектрлари бўйича янада ривожлантириш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Мулоқот вақтида Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига «амалий туртки бериш» мақсадида суҳбатдошлар жорий йил охиригача Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак олий даражадаги музокараларни юқори даражада ўтказишни таъминлаш топширилди, дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.