Маълум қилинишича, «Рамазон — меҳр-мурувват, аҳиллик ва шукроналик ойи» шиори остида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уларни амалга ошириш учун «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 млрд сўм, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 млрд сўм маблағ ажратилмоқда.
«Ажратиладиган маблағлар ҳисобидан эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш, ногиронлиги бор шахсларнинг даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари харажатларини қоплаб бериш кўзда тутилган», — дейилади хабарда.

Илгари у турли радикал ва экстремистик ғоялар ахборот технологиялари орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишга уринаётган бир шароитда бу муаммони фақат жазолаш ва тақиқлаш билан ҳал қилиб бўлмаслигини таъкидлаган эди.
Шавкат Мирзиёев ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган инсонларни ижтимоийлаштириш, уларга моддий ёрдам бериш, оиласи билан индивидуал ишлаш, тиббий ва психологик кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
«Ҳар бир маҳаллада эҳтиёжманд оилаларнинг аниқ ва шаффоф рўйхатини шакллантириш, ёрдамларни фуқароларнинг дини, миллати ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ва адолатли тарзда етказиш шартлиги таъкидланди», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.