«Мутлақо қабул қилиб бўлмас». Ўзбекистон ТИВ — Озарбайжонга тушган Эрон дрони ҳақида

«Мутлақо қабул қилиб бўлмас». Ўзбекистон ТИВ — Озарбайжонга тушган Эрон дрони ҳақида

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жайхун Байрамов телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда Саидов.

Суҳбат чоғида Озарбайжон ТИВ раҳбари ҳамкасбига Нахичеванга дронлар ҳужуми уюштирилгани, тинч аҳоли жабрлангани ва фуқаролик инфратузилмасига зарар етказилгани ҳақида маълумот берди.

«Мамлакатимизнинг мазкур ҳужумлар юзасидан жиддий хавотирини билдирдик. Халқаро ҳуқуқ принципларига зид бўлган, бошқа давлатнинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузадиган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидладик», — деб ёзди Бахтиёр Саидов.

Эслатиб ўтамиз, 5 март куни тушдан кейин Эрон ҳудудидан учирилган иккита дрон Озарбайжонда — Нахичевандаги аэропортнинг учиш майдонига ва қишлоқ мактаби яқинига қулаганди. Икки нафар маҳаллий фуқаро жароҳат олган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Эрондан изоҳ талаб қилди ва Эрон элчисини чақиртириб, унга норозилик билдирди.

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги, ўз навбатида, «мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш, тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлаш учун зарур жавоб чораларини тайёрлаётганини» маълум қилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.