Унда 5 нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар учун кураш олиб борди.
60 кг вазн тоифасида Феруз Тўхтаев япониялик рақиби Аята Сузукига 3:12 ҳисобида мағлубиятга учради ва 5-ўринни эгаллади.
Бронза медаль учун баҳсларда 67 кг вазн тоифасида Маҳмуд Бахшуллоев ҳиндистонлик рақиби Сачин Саҳраватга, 72 кг вазн тоифасида Мирзобек Раҳматов қирғистонлик рақиби Адилхан Нурланбековга ютқазиб қўйди.
82 кг вазн тоифасида Муҳаммадқодир Расулов япониялик рақиби Юя Окажимани мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
97 кг вазн вазн тоифасида Рустам Ассакалов финалда эронлик Меҳди Балиҳамзега қарши баҳсда мағлуб бўлди, натижада ўзбекистонлик спортчи Осиё чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди.
Маълумот учун, юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кечаги баҳсларда 1та кумуш ва 1та бронза, биринчи кунги мусобақада 1та кумуш 2та бронза жамғаришди.
Манба: minsport.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.