Бадиий гимнастика. Тахмина Икромова яна бир карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди
Қирғиз Республикасида ўтказилаётган бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги беллашувлари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Қизиқарли чиқишлар остида кечган баҳсларда спортчиларимиз 4 та олтин ва 1 та бронза медалларига сазовор бўлишди.
Олтин медаль:
Тахмина Икромова (катталар, яккалик кўпкураш)
Гуруҳ машқининг кўпкураш дастури (катталар)
Сабина Кагирова (ёшлар, тўп билан машқ)
Гуруҳ машқининг 5 та тўп билан машқи (ёшлар)
Бронза медаль:
Наталья Усова (катталар, яккалик кўпкураш)
Манба: olympic.uz