Ўзбекистон президенти Қатар амирига отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Қатар амирига отасининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга отаси — Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, давлат раҳбари Қатар амирига, унинг оила аъзолари ва барча яқинларига, шунингдек, бутун Қатар халқига таъзия билдирган.

«Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқалар ва ҳамкорликни янги босқичга кўтаришга муносиб улуш қўшган Шайх Ҳамад Ол Соний аъло ҳазратларининг ёрқин хотираси ва ўчмас номи қалбларимизда абадий сақланиб қолади», — дейилади мактубда.

Ҳамад бин Халифа Ол Соний 12 июль куни 74 ёшида вафот этди. У Қатарни 1995 йилдан 2013 йилгача бошқарган. 2013 йилнинг июнь ойида у тахтни ўғли — амалдаги амир Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга топширганди.

Ҳамад бин Халифа Ол Соний замонавий Қатарнинг меъмори ҳисобланади. Унинг бошқаруви даврида мамлакатнинг илк доимий конституцияси қабул қилинди, аёллар эса муниципал сайловларда овоз бериш ва ўз номзодларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.