«Дедлайн» ўрнига «сўнгмуддат»: Ўзбекистонда хорижий сўзларнинг янги ўзбекча муқобиллари тасдиқланди

«Дедлайн» ўрнига «сўнгмуддат»: Ўзбекистонда хорижий сўзларнинг янги ўзбекча муқобиллари тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссияси расмий қўллаш учун тавсия этилган хорижий сўзларнинг навбатдаги ўзбекча муқобиллари рўйхатини тасдиқлади.

Янги рўйхатга кундалик ҳаётда, оммавий ахборот воситалари ва рақамли муҳитда кенг қўлланиладиган атамалар киритилди. Машҳур ўзлашма сўзлар ўрнига уларнинг ўзбекча муқобилларидан фойдаланиш тавсия этилди.

Жумладан, қуйидаги атамалар таклиф қилинди:

  • брекет — Тишсим;
  • дедлайн — Сўнгмуддат;
  • бренд — Хосном;
  • хештег — Калитсўз;
  • эмодзи — Ҳисбелги;
  • фрилансер — Эркин ишчи;
  • хостел — Қўноқуй;
  • распродажа — Арзонсотув.

Атамалар комиссиясига кўра, ушбу янги сўзлар давлат тили қўлланиладиган расмий ҳужжатлар, давлат муассасалари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа соҳаларда ишлатиш учун тавсия этилган.

Мазкур рўйхат ўзбек терминологиясини ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда хорижий ўзлашма сўзлар ўрнига миллий тил муқобилларидан кенгроқ фойдаланишга қаратилган ишлар доирасида ишлаб чиқилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.