Ташриф доирасида давлат раҳбари Ўзбекистон металлургия комбинатида амалга оширилаётган модернизация ишлари, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қаратилган лойиҳалар ҳамда корхонадаги янги ташаббуслар билан танишиши режалаштирилган.
Шунингдек, Президент мамлакатда қора металлургия саноатини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказади. Унда соҳанинг мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда тармоқнинг рақобатбардошлигини юксалтиришга қаратилган устувор вазифалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.