«Food City Tashkent» МЧЖнинг устун музокара кучидан фойдаланиб асоссиз оширган йиғими бекор қилинди

«Food City Tashkent» МЧЖнинг устун музокара кучидан фойдаланиб асоссиз оширган йиғими бекор қилинди

Рақобат қўмитасига «Food City Tashkent»МЧЖ ҳудудида муз маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор мурожаат қилиб, бозор маъмурияти томонидан сунъий тўсиқлар яратилаётганини билдирган. Хусусан, бозор ҳудудига қадоқланган ва қадоқланмаган муз олиб кириш учун тўлов миқдори бир неча баробар оширилиб, бир кун учун тўлов 737 минг сўм этиб белгилангани ҳамда бу орқали тадбиркорни бозордан сиқиб чиқаришга уринилаётгани қайд этилган.

Мурожаатда келтирилган ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, бозор маъмуриятига сўров юборилди. Ишни кўриб чиқиш жараёнида ўтказилган мулоқотлар натижасида «Food city Tashkent» МЧЖ ҳамда тадбиркор ўртасида келишувга эришилди. Натижадамурожаатда кўтарилган муаммо ижобий ҳал этилиб, асоссиз оширилган тўлов миқдори бекор қилинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.