Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан 29 августдан 1 сентябрга қадар дам олади.

Президент фармонига мувофиқ, 31 август, душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

Шунга кўра, беш кунлик иш ҳафтасида ишловчилар 29 августдан 1 сентябргача — кетма-кет тўрт кун дам олади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун эса 30 августдан 1 сентябргача — уч кунлик дам олиш куни белгиланган.

Дам олиш кунлари қуйидагича тақсимланади:

  • 29 август, шанба — одатий иш ёки дам олиш куни;
  • 30 август, якшанба — одатий дам олиш куни;
  • 31 август, душанба — барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 сентябрь, сешанба — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик байрами.

2 сентябрь, чоршанба куни барча учун одатий иш куни ҳисобланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.