Ўзбекистонлик курашчи Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик курашчи Қувончбек Исмоилов жаҳон чемпиони бўлди

Словакиянинг Братислава шаҳрида спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мусобақа анъанага мувофиқ юнон-рум кураши баҳслари билан бошланди.

Бугун — 63 кг вазн тоифасидаги финал баҳсида Ўзбекистон вакили Қувончбек Исмоилов россиялик Салим Кармаховга қарши гиламга чиқди.

Кескин кечган беллашувда ҳамюртимиз 9:7 ҳисобида ғалаба қозониб, U20 жаҳон чемпионати олтин медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, Қувончбек Исмоилов Братиславадаги дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига чемпионлик унвонини қўшиб қўйди.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.