Суд Васим Асадни қасддан одам ўлдириш ва қийноқларда айбдор деб топди. Унинг ҳаракатлари инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар сифатида квалификация қилинган.
Шунингдек, суд унинг кўчар ва кўчмас мол-мулкини давлат хазинаси фойдасига мусодара қилиш ҳақида қарор чиқарган.
Суд жараёни Дамашқдаги Тўртинчи жиноят судида ўтказилган. Иш ўтиш давридаги одил судлов доирасида кўриб чиқилган.
Сурия ҳукумати Васим Асадни 2025 йил июнь ойида Ливан билан чегарада қўлга олган.
Аввалроқ, 11 август куни Дамашқ суди собиқ президент Башар Асад ва унинг укаси, Сурия армиясининг собиқ Тўртинчи дивизияси қўмондони Моҳир Асадни ҳам сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.