40 кг вазн тоифасида татамига чиққан Ирода Сирожиддинова барча рақибларини мағлуб этиб, жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди ва Ўзбекистон делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални қўшиб қўйди.
Шунингдек, 55 кг вазн тоифасида Бобур Юсупов, 44 кгда Алина Колючева ҳамда 48 кгда Чарос Ҳикматова бронза медалларини қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг дастлабки кунини 4 та медаль — 1 та олтин ва 3 та бронза билан якунлади.
Манба: Olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.