«Жиззах ҳунармандчилиги: унутилаётган анъаналар ва қайта тикланаётган мерос» ҳафталиги Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида бўлиб ўтади. Унда кулолчилик, тўқимачилик, нақшчилик ва ёғочсозлик анъаналари намойиш этилади.
Меҳмонлар усталарнинг буюм тайёрлаш жараёнини бевосита кузатиш имкониятига эга бўлади. Ҳафталикнинг очилиш маросими 2 сентябрь куни соат 11:00 да бошланади.
Тадбир доирасида унутилаётган ҳунарларни асраб-авайлаш ва ёшларга етказиш масалаларига эътибор қаратилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.