«Ўзгидромет»нинг ҳафталик прогнози: об-ҳаво мўътадил бўлади

«Ўзгидромет»нинг ҳафталик прогнози: об-ҳаво мўътадил бўлади

«Ўзгидромет» хабар беришича, республика ҳудудида келгуси кунларда асосан кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ: шамол турли йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади. 2 сентябрь куни айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. 20–22 м/с гача кучли шамол эсиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кўтарилиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 17–22° дан 11–16° гача, кундузи 30–35° дан 25–30° гача пасаяди.

БУХОРО, НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ: кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол турли йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади. 2 сентябрь куни айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. 20–22 м/с гача кучли шамол эсиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

2–4 сентябрь кунлари кечаси ҳарорат 15–20°, кундузи 28–33° бўлади. 5–6 сентябрь кунлари кечаси 15–20°, кундузи 30–35°ни ташкил этади.

ТОШКЕНТ, ЖИЗЗАХ, САМАРҚАНД, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ: кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол турли йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади. 2 сентябрь куни айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

2–6 сентябрь кунлари кечаси ҳарорат 15–20°, кундузи 30–35° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ, СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ: кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол турли йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади. 2 сентябрь куни айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

2–6 сентябрь кунлари кечаси 16–21°, кундузи 32–37° бўлиши кутилмоқда.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ: кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол турли йўналишларда 5–10 м/с тезликда эсади. 2 сентябрь куни айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

2–6 сентябрь кунлари кечаси ҳарорат 15–20°, кундузи 28–33° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ: кам булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.

Шамол турли йўналишларда 7–12 м/с тезликда эсади. 2 сентябрь куни айрим жойларда шамол 13–18 м/с гача кучайиши, 20–22 м/с гача кучли шамол эсиши мумкин.

2–6 сентябрь кунлари кечаси ҳарорат 10–15°, кундузи 20–25° бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.