Тезкор тадбир давомида 1985 йилда туғилган Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Аниқланишича, у маблағнинг 4 200 долларини ўзида қолдириб, қолган 27 минг долларни 1960 йилда туғилган пойтахтлик фуқарога бериши керак бўлган.
Давом эттирилган тезкор тадбирда мазкур шахс ҳам 27 минг долларни олаётган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.