Грант мамлакатдаги давлат, нодавлат ва диний таълим муассасаларида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун мўлжалланган. Барча босқичлар ва кундузги, кечки, масофавий ҳамда сиртқи таълим шакллари қамраб олинади.
Жами 100 нафар талаба грант соҳиби бўлади. Шундан камида 5 нафари Тошкент давлат юридик университети талабалари бўлиши белгиланган.
Ҳар бир ғолибга 10 миллион сўмдан таълим гранти ажратилади. Грантларнинг умумий миқдори 1 миллиард сўмни ташкил этади.
Номзодларни баҳолашда академик ўзлаштириш ва ижтимоий ҳолат асосий мезонлардан бўлади. Анкета якунида тақдим этиладиган эссе ҳам танловда муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатлар 15 сентябрь соат 23:59 гача қабул қилинади. Ғолиблар жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия томонидан аниқланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.