Тадбир давомида «Наманган – Деҳли» йўналишида учмоқчи бўлган Андижон ва Фарғона вилоятларида яшовчи 5 нафар фуқаро текширилди.
Улар ички аъзоларидан «жонли контейнер» сифатида фойдаланиб, 555 грамм қуйма олтин бўлаклари ва 200 грамм заргарлик буюмларини яширинча олиб чиқишга урингани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мусодара қилинган қимматбаҳо металлларнинг умумий қиймати 1,1 млрд сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.