Қонунга кўра, ўзбек алифбоси 28 та ҳарф ва битта апострофдан иборат бўлади. Ҳозирги алифбода 26 та ҳарф ва учта ҳарф бирикмаси назарда тутилган.
Ўзгартишлар амалдаги алифбодан фойдаланган ҳолда расмийлаштирилган ҳужжатлар ва бошқа материаллар учун ўтиш даврини ҳам белгилайди. Қонун кучга киргунига қадар улардан фойдаланиш давом эттирилиши мумкин. Бу, жумладан, ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларга ҳам тааллуқли.
Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, шунингдек, амалдаги қоидалар асосида тайёрланган пешлавҳалар ва кўрсаткичлар улар яроқсиз ҳолга келгунга қадар ёки белгиланган амал қилиш муддати тугагунга қадар фойдаланилишига рухсат этилади.
Сенатда таъкидланганидек, ўзгартишлар ўзбек алифбоси ва имло қоидаларини такомиллаштириш, давлат тилидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда ўзбек тилида рақамли технологияларни ривожлантиришга қаратилган.
Муҳокамалардан сўнг сенаторлар қонунни маъқуллади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.