Икки давлат ҳукуматлари номидан мазкур ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТ ҳузуридаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Вануатунинг БМТ ҳузуридаги миссияси раҳбари Одо Теви имзолади.

Суҳбат давомида мамлакатлар ўртасида халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослаштирилган муассасалари доирасида яқин ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлиги таъкидланди.
Вануату — Тинч океанининг жануби-ғарбий қисмида, Меланезия минтақасида жойлашган орол-давлат. Аҳолиси тахминан 350 минг киши. Иқтисодиётнинг асосини қишлоқ хўжалиги (копра, какао, кофе), балиқчилик ва туризм ташкил этади. Шунингдек, офшор молиявий хизматлар ва инвестиция эвазига фуқаролик бериш дастурлари ҳам мамлакат бюджетига даромад келтиради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.