Хусусан, Самарқанд шаҳридаги “Сайқал” маҳалласида 550 туп дарахт ва бута кўчатлари экилиб, 700 метр масофадаги пиёдалар йўлаги ободонлаштирилмоқда. Бу каби тадбирлар ҳаво ифлосланишини 5–10 фоизга, ёзги жазирамада эса пиёдалар йўлагидаги ҳаво ҳароратини 3–5 даражагача пасайтириш имконини беради.
Ишлар глобал шаҳарсозликда кенг қўлланиладиган “3-30-300” тамойили асосида олиб борилмоқда. Унга кўра, ҳар бир фуқаро ўз хонадони деразасидан камида 3 туп йирик дарахтни кўриши, маҳалла ҳудудининг камида 30 фоизи яшил майдон билан қопланиши ва энг яқин истироҳат боғигача бўлган масофа 300 метрдан ошмаслиги кўзда тутилган. 2021 йилдан буён амалга оширилаётган мазкур лойиҳа доирасида ҳар йили минтақа бўйлаб 200 миллион тупдан кам бўлмаган мевали ва манзаравий кўчатлар экиб келинмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.