Нодирбек Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларида рақибларига енгилган бўлса, Жавоҳир Синдоров ғалабага эришди. Нодирбек Абдусатторов эса Винсен Кеймер билан дуранг натижа қайд этди.
Нодирбек Абдусатторов 0,5:0,5 Винсен Кеймер
Жавоҳир Синдоров 1:0 Матиас Блуэбаум
Нодирбек Ёқуббоев 0:1 Фредерик Сван
Шамсиддин Воҳидов 0:1 Расмус Сван
Ушбу мағлубиятга қарамай, Ўзбекистон терма жамоаси 14 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Германия ҳисобида ҳам шунча очко мавжуд. Бирданига 8 жамоа ҳисобида 13 очко бор. Жумладан, ушбу турда Англияни мағлуб этган (2,5 1,5) Ўзбекистон 2 жамоаси ҳам 13 очко тўплаган.
Ўзбекистоннинг асосий жамоаси эртага яна бир кучли жамоа — АҚШга қарши дона суради.
Эркаклар жамоаларимизга 8-турда рақиблик қиладиган жамоалар:
Ўзбекистон 1 — АҚШ
Ўзбекистон 2 — Нидерландия
Ўзбекистон 3 — Қирғизистон
Аёллар мусобақаси
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8-турда Нидерландия устидан 3-1 ҳисобида ғалабага эришиб, ўз очколарини 13 тага етказган ҳолда жадвалда 6-ўринга кўтарилиб олди.
Эркаклар жамоаларимизга 9-турда рақиблик қиладиган жамоалар:
Ўзбекистон 1 — Ҳиндистон
Ўзбекистон 2 — Исландия
Ўзбекистон 3 — Италия
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.