Бу воқеа 6 октябрь куни содир бўлди. Қизиғи шундаки, рекордчининг профессионал спорт карераси йўқ. У илгари мактаб ўқитувчиси бўлиб ишлаган, ҳозирда эса нафақада. Донна беш нафар фарзанд ва 12 нафар набиранинг бувисидир.
Аввалги рекорд ҳам унга тегишли эди.
Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, аввалги рекорд ҳам айнан Уайлдга тегишли эди. У ўшанда 4 соат 30 дақиқа 11 сония планка ҳолатида туриб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирган эди.
Уайлднинг беш соатлик рекорди ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди. Видео 4 миллиондан ортиқ марта кўрилди. Ҳунцман ўйинлари бош директори Кайл Кейснинг айтишича, бу ёш чекловчи омил бўла олмаслигининг ёрқин исботидир.
“Жамият ёш одамни чеклаши мумкинлиги ҳақида гапириши мумкин, аммо ундай эмас. Биз ўзимиз ёқтирган, иштиёқ билан бажарадиган, ўзимиз ва атрофимиздагилар учун фойдали бўлган ишларни доим қилишимиз мумкин”, деди у.
Манба: daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.