Шаҳрисабз кўчасида автобуслар учун алоҳида BRT йўлагини қуриш ишлари олиб борилаётгани сабабли, Истиқбол кўчаси билан чорраҳада чапга бурилиш вақтинча чекланди.
Шу муносабат билан шаҳар марказидан чиқувчи автобуслар Шаҳрисабз, Махтумқули ва Содиқ Азимов кўчалари орқали айланма йўналишда ҳаракатланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.