Идора маълумотига кўра, ушланган шахс 22 ёшда. Март ойида Ўзбекистоннинг тергов органлари унга нисбатан жиноят иши қўзғатган. Суд томонидан унга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Полиция ходимлари эркак Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турганини аниқлаган. У бир неча ой давомида Волгоград вилоятида қурилиш соҳасида ишлаган. Миграция қоидаларини бузгани учун маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ушланганидан сўнг Россия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Андижон вилоятидаги ҳамкасбларини хабардор қилган. Эркак экстрадиция масаласи ҳал этилгунга қадар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.