Учрашувда Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ва унинг Парламент ассамблеяси билан ҳамкорлигини янада ривожлантириш истиқболлари, хусусан, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида ҳамкорликдаги ижобий суръат қайд этилди. Жумладан, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ ПАдаги доимий делегацияси фаолият юритмоқда. Унинг вакиллари мамлакатдаги сайловларни халқаро кузатиш жараёнларида мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Шунингдек, томонлар экология, миграция ва транспорт масалалари бўйича конструктив мулоқотни ривожлантирмоқда. Ўзбекистон вакили Парламент ассамблеясининг Миграция бўйича махсус қўмитаси таркибига киритилган.
Учрашувда долзарб халқаро масалалар, жумладан, Марказий Осиёда минтақавий шерикликни чуқурлаштириш юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Музокаралар якунида ҳамкорликнинг янги устувор йўналишларини белгилайдиган қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
Ушбу келишувларни амалга ошириш парламентлараро алоқаларни кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон билан ЕХҲТ тузилмалари ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.