Ўзбекистонлик ёш боксчилар жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритди

Ўзбекистонлик ёш боксчилар жаҳон чемпионатида 8 та медаль қўлга киритди

Черногориянинг Будва шаҳрида 19 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз ниҳоясига етди. Нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8 та медалга сазовор бўлди.

Дунёнинг 69 мамлакатидан 474 нафар спортчи иштирок этган чемпионатда ҳамюртларимиз 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритди.

Айниқса, йигитларимиз юқори натижа қайд этди. Улар 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Олтин медаль соҳиблари:


  • 75 кг: Суҳроб Раҳматуллаев

  • 90 кг: Асадбек Султонбоев

  • 51 кг: Назокат Мардонова

  • +90 кг: Ислом Салихов

Кумуш медаль соҳиблари:

  • 85 кг: Сардорбек Баҳромхўжаев

  • 70 кг: Мафтуна Янгиева

Бронза медаль соҳиблари:

  • 70 кг: Зулфиқор Адҳамжонов

  • 48 кг: Мухтасар Алиева

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.