Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табрик мурожаати ўқиб эшиттирилди.
Давлат раҳбари ўз мурожаатида 85 миллион аҳолига эга Марказий Осиё минтақасининг асосий бойлиги ва иқтисодий ресурси бўлган ёш авлодни сифатли ва замонавий таълим билан таъминлаш устувор вазифа эканини таъкидлади. Шунингдек, мамлакатимизда таълим ва ilm-fan бошқаруви ягона тизимга бирлаштирилгани ҳамда ўқитувчилар мавқеини ошириш, сунъий интеллект, муҳандислик йўналишларини ривожлантириш ва академик алмашинувларни кенгайтириш бўйича муҳим стратегик мақсадлар кўрсатиб ўтилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.