Мирмансур Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Мирмансур Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Мирмансур Миршахидович Мирхамидов ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

У бир пайтнинг ўзида вазирликнинг Тезкор-қидирув департаментига ҳам раҳбарлик қилади.

Август ойида Мирмансур Мирхамидов Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармонида тилга олинган эди. Ҳужжатда у ИИВ Тезкор-қидирув департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида кўрсатилган.

22 августдаги фармон билан Мирхамидов «Жасорат» медали билан мукофотланган.

Бунгача ушбу лавозимни 2026 йилнинг 28 январидан буён Ботир Қудратхўжаев эгаллаб келаётганди. У 12 октябрь куни мудофаа вазири этиб тайинланди.

Ўзбекистон ички ишлар вазирлигига 2025 йилнинг мартида ушбу лавозимга тайинланган Азиз Ташпулатов раҳбарлик қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.