Қишки мавсумга квартирани қандай тайёрлаш керак: 6 та тавсия
Совуқ кунлар бошланишидан олдин аҳолига радиаторлар ва қувурларни текшириш, дераза ҳамда балкон эшикларидаги тирқишларни беркитиш, шунингдек, батареялар мебель ва декоратив панеллар билан тўсиб қўйилмаганига ишонч ҳосил қилиш тавсия этилди.
Бундан ташқари, қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
- Подъезднинг кириш эшиклари ва деразаларини ёпиқ сақлаш.
- Хонадонда сув оқиши ёки хоналар етарлича исимаслиги ҳолатлари ҳақида бошқарув ташкилотига олдиндан хабар бериш.
- Мутахассислар билан келишмасдан радиаторларни алмаштирмаслик ва иситиш тизимига аралашмаслик.
Ушбу чоралар иссиқлик йўқотилишини камайтириш ва уй ичидаги иситиш тизимидаги носозликларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.
Саволлар бўйича 1347 қисқа рақами ёки +998 (71) 200 00 56 телефони орқали мурожаат қилиш, шунингдек, махсус чат-ботга ёзиш мумкин.