Шавкат Мирзиёев қардош турк халқини миллий байрам — Республика куни билан табриклаб, тинчлик, барқарор тараққиёт ва равнақ тилади.
Мулоқот чоғида президентлар сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги Ўзбекистон-Туркия ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқди.
Етакчилар Бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш таъсис этиш, қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишига пухта тайёргарлик кўриш, истиқболли лойиҳалар портфелини кенгайтириш ҳамда янги йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни давом эттириш муҳимлигини қайд этди.
Шунингдек, президентлар халқаро ва минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.