Келаси йилдан тиббиёт муассасалари айрим тиббий ва ёрдамчи хизматларни хусусий ташкилотлардан харид қилиши мумкин бўлади. Хизмат кўрсатувчилар билан узоқ муддатли шартномалар тузиш, хизмат ҳажми ва сифатини олдиндан белгилаш таклиф этилмоқда.
2030 йилгача хизматлар харидида аутсорсинг улушини 30 фоизга етказиш мақсад қилинган. Жараённи назорат қилиш учун хизматлар, ижрочилар ва шартномалар реестрини қамраб олувчи «Тиббиёт аутсорсинги» электрон тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, 2030 йилгача бешта йирик тиббиёт муассасасига очиқ танлов орқали профессионал бошқарувчиларни жалб қилиш кўзда тутилган. Уларнинг фаолияти ҳар йили натижа кўрсаткичлари бўйича баҳоланади.
Тақдимотда 2,7 миллиард долларлик 35 та инвестиция лойиҳаси ҳамда қўшимча 1 миллиард долларлик тўққизта истиқболли лойиҳа бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Соҳа мастер-режасига боғланган 2040 йилгача инвестиция стратегиясини ишлаб чиқиш ҳам таклиф этилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.