Диёра Келдиёрова ва яна 12 нафар дзюдочимиз Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида иштирокини бошлайди

Диёра Келдиёрова ва яна 12 нафар дзюдочимиз Абу-Даби «Катта дубулға» турнирида иштирокини бошлайди

Бугун БАА пойтахти Абу-Дабида дзюдо бўйича навбатдаги «Катта дубулға» турнири старт олади.

59 мамлакатдан 400 нафарга яқин спортчи қатнашадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоасининг 13 нафар вакили медаллар учун кураш олиб боради.

Эркаклар:


  • 60 кг: Камолиддин Бахтиёров

  • 66 кг: Дилшодбек Ҳамроев

  • 73 кг: Замохшари Бекмуродов

  • 90 кг: Шаҳзодхўжа Шарипов, Умар Бозоров

  • 100 кг: Тўлқинбек Турдиев

Аёллар:

  • 48 кг: Улбўсин Ҳакимова

  • 52 кг: Сита Қадамбоева, Диёра Келдиёрова

  • 70 кг: Хуршида Раззоқбердиева, Ширинжон Йўлдошева

  • 78 кг: Барчиной Қодирова

  • +78 кг: Ирисхон Қурбонбоева

Мусобақанинг илк кунида эркаклар — 60 ва — 66 кг, аёллар эса — 48, — 52 ва — 57 кг вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар аниқланади.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.