Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди

Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ва уларнинг рафиқалари билан биргаликда ТДТнинг Анқара саммити доирасидаги маданий дастурда иштирок этди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Етакчилар Анқара шаҳридаги «Бештепа» мажмуасида Туркий давлатлар цивилизацияси боғини очиб берди.

Боғда ташкил этилган туркий давлатларнинг павильонларида анъанавий ўтовлар ва халқ амалий санъати намуналари намойиш этилмоқда.

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди
Улар туркий халқларнинг бой тарихий-маданий ва меъморий мероси, илм-фан ва маърифат соҳасидаги ютуқлари, ўзига хос анъаналари ҳамда ҳозирги даврдаги тараққиётини акс эттиради.

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди
Давлат раҳбарлари туркий халқларнинг ёзма ёдгорлиги ҳисобланган қадимги Ўрхун битикларининг нусхаси билан танишди. Шу ернинг ўзида миллий ўйинлар, камончилар ва тарихий либослардаги жангчиларнинг чиқишлари бўлиб ўтди. Шундан сўнг давлат раҳбарлари эман кўчатларини экди.

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди
Шундан сўнг етакчилар Malazgirt марказига ташриф буюрди. Унинг номи туркий халқлар тарихида муҳим аҳамият касб этган 1071 йил 26 августдаги Малазгирт жангига ишорадир.

Олий мартабали меҳмонларга чавандозлар, акробатлар ва каскадёрлар, шунингдек, ташкилотга аъзо мамлакатлардан келтирилган отлар иштирокида эпик томоша намойиш этилди.

Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди
Шавкат Мирзиёев Анқарада Туркий давлатлар цивилизацияси боғини биргаликда очиб берди

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.