“Барчага ассалому алайкум. Охирги жангимдан кейин ўзимга келиб, сизларга мурожаат қилишга қарор қилдим. Халқимиз, ватандошларим томонидан мени қўллаб-қувватлаб ёзилган жуда кўп хабарлар етиб келяпти. Барчангизга раҳмат. Бу далда мени янада кучли қилади ҳамда кейинги жангларим олдидан хатоларим устида ишлашга куч беради. Аллоҳ таоло пешонамга шундай бўлишини ёзган экан, сабр қилиб, рози бўлиб, олдинга ҳаракат қилишда ва хатолар устида ишлашда давом этамиз”, дейди Темиров.
Эслатиб ўтамиз, Рамазон Темиров жорий йилнинг 24-октябрь куни бўлиб ўтган UFC 333 турнирида англиялик Лонер Каванага қарши октагонга кўтарилиб, биринчи раунддаёқ техник нокаут эвазига имкониятни бой берган эди. Ушбу мағлубият Рамазон Темиров учун профессионал фаолиятидаги тўртинчиси бўлди. Ҳозир унинг ҳисобида 20 та ғалаба ва 4 та мағлубият бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.